30K172Telegramda ochish
Жапаров электр энергияси чекловлари баҳона аҳолини қиммат тарифга ихтиёрий-мажбурий ўтказишни қоралаган Қирғизистонда эрталабки ва кечки тиғиз пайтлар учун аҳоли истеъмолчиларга нисбатан 3 Квт.лик қувват чеклови киритилмоқда. Яъни бу пайтда кир машина, иситиш печкаси ё кондиционер ишлатиб бўлмайди. Айни пайтда Қирғизистон миллий электр тармоқлари вакили баёнотига кўра, қувват чекловлари фақат камбағал ва ўртаҳол аҳоли фойдаланадиган чекланган тарифларга тааллуқли бўлади, бойлар фойдаланадиган чекланмаган, лекин қиммат тарифга қувват чекловлари таалллуқли бўлмайди (худди нонга пул тополмаганлар пирожний есин дегандек). Маълумот учун Қирғизистонда аҳоли учта тарифдан фойдаланади: 700 квт.соатгача тариф 1,37 сом (187 сўм); 700 кВт.соатдан кўп тариф 2,6 сом (355 сўм); Чекланмаган тариф - кВт.соати 3,81 сом (520 сўм) (Ҳа, қардош қирғизларнинг энг қиммат тарифиям биздаги энг арзон лимитли тарифдан арзон). Президент Садир Жапаров қирғиз энергетикларининг мазкур ҳаракатларини қаттиқ қоралаган. Президент сўзчисига кўра, бу каби ташаббуслар жамиятда ижтимоий бўлиниш яратади. Жапаров зудлик билан қиммат "чекланмаган тариф"га ундаш амалиётини тўхтатишни ва фуқароларга қиш пайтида электр энергиясидан фойдаланишда тенг имконият яратишни буюрган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin