Қирғизистонда 1 октябрдан пенсия тўловларининг суғурта қисми 20%гача оширилади. Қўшни қардошларда амалда бўлган қонунга кўра, пенсия тўловлари индексацияси ўтган йилдаги ўртача иш ҳақи ўсиши ва инфляция кўрсаткичига боғланган ва ушбу формула бўйича пенсияларнинг суғурта қисми ўзи 13% ошиши керак эди. Президент Жапаров бугун имзолаган фармонга кўра, Қирғизистон Ижтимоий жамғармаси қўшимча имконият
Sadir Japarov
ShaxslarЯхши хабарлар ҳам бор. Ўзбекистон ва Қирғизистон энди иттифоқчи давлатлар. Бугун олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолашган. Марказий Осиёда энди учта қардош қўшнимиз — Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон билан иттифоқчимиз. Умумий маконимиз кенгаяверсин!
Масалан, Қирғизистон Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб амалдорларнинг даромадлари, активлари ва ҳатто харажатларини ҳам мажбурий декларациялашни жорий қилган. Бу бўйича илк қонун Президент Ақаев даврида 2004 йилда қабул қилинган ва 2005 йилдан амал қила бошлаган. Кейин 2017 йилда, 2019 йилда ва 2022 йилда қонун қамраб оладиган амалдорлар кўлами янада кенгайтирилган ва талаблар кучайтирилган. Қо
Қирғиз қардошлар Садир Жапаровнинг иқтидорга келганига 5 йил бўлгани муносабати билан 4 қисмдан иборат "Президент" ҳужжатли фильмини ишлашипти. Фильмнинг иккинчи қисмида Садир Жапаров қирғиз-тожик можаросининг ечилишида Шавкат Мирзиёевнинг берган маслаҳатлари ҳақида гапирган (23:25 дан кўринг). Шунингдек, фильм давомида ўзбек-қирғиз чегарасини аниқлаштиришдаги музокаралар ҳақида ҳам сўз кетган. Ф
Қўшни қардош Қирғизистонда ўқитувчи ва шифокорларнинг обрўси ва жамиятдаги ўрнини кўтариш нафақат сўз ва шиорларда, амалда ҳам давлат сиёсатига айланмоқда. Президент Садир Жапаровнинг Халқ қурултойида қилган чиқишида 2026 йил 1 апрелдан бошлаб, ўқитувчи ва шифокорларнинг маошини 100%га, яъни 2 карра ошириш эълон қилинди. Ҳозирда Қирғизистон ўқитувчилари Ўзбекистондаги ўқитувчилардан сал камроқ,
Қирғизистонда эрталабки ва кечки тиғиз пайтлар учун аҳоли истеъмолчиларга нисбатан 3 Квт.лик қувват чеклови киритилмоқда. Яъни бу пайтда кир машина, иситиш печкаси ё кондиционер ишлатиб бўлмайди. Айни пайтда Қирғизистон миллий электр тармоқлари вакили баёнотига кўра, қувват чекловлари фақат камбағал ва ўртаҳол аҳоли фойдаланадиган чекланган тарифларга тааллуқли бўлади, бойлар фойдаланадиган чекла
Қўшни қардошлар янги ва янги соҳаларда давлат аралашуви ва сиёсий-бошқарув вертикалини кучайтиришда давом этишмоқда. Энди давлат назоратига олиш навбати тиббиёт университетларига етиб келган кўринади. Садир Жапаровнинг фармони билан, тиббиёт соҳасида мутахассислар тайёрлашга давлат монополияси жорий этилмоқда. Қирғизистон давлат тиббиёт академияси мамлакатда мутлақ монополистга айланади. Шу пайтг
Миркомил Холбоев қардош Қирғизистонда даромадлар Марказий Осиёда энг юқори даражада ўсаётганига эътибор қаратган. Агар ўсиш суръати ўзгармай қолса, Қирғизистон 2026 йилда жон бошига даромад бўйича мамлакатимизни деярли етиб олади, 2027 йилдан эса ўртача қирғизистонлик ўртача ўзбекистонликдан бойроқ бўлади. 2030 йилга бориб Қирғизистонда жон бошига даромад Ўзбекистонга нисбатан 1,5 баробарга юқор
Фарғона водийсидаги энг йирик буюм, техника ва қурилиш моллари бозори ҳисобланган, Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан чегарасида жойлашган Қорасув бозори тўлиқ давлат назоратига олинади. Бу ҳақда ўтган жума куни Қорасувда бозорчилар билан учрашув ўтказган Қамчибек Ташиев маълум қилган. Шунингдек, учрашув давомида бозорнинг ҳуқуқий эгалари бўлган собиқ ва амалдаги бенефициарлар саналган. Хусусан, Ўш
Бишкекдаги саммитда Марказий осиё лидерлари рус тили ҳақида жуда кўп баёнотлар бердилар, бизнинг умумий маконимизда рус тилидан фойдаланишни кенгайтириш ҳақида фақат бир меҳмонга ёқимли бўлган кўп таклифлар янгради. Якунда рус тили бўйича халқаро ташкилот тузишга, рус тилидаги нашрлар ва медиани қўллаб-қувватлашга, иқтисодий, маданий ва илмий йўналишларда рус тилидан кўпроқ фойдаланишга келишиб о
Қирғизистон президенти Садир Жапаровга кўра, Ўзбекистон билан чегараларни белгилашда 99 фоиз баҳсли масалалар қирғиз тарафи фойдасига ҳал бўлган. Кампиробод сув омбори эса 50 фоизлик тенг улушларда тузиладиган қўшма корхона воситасида биргаликда бошқарилади. Қирғизистонда, хусусан Ўзган туманида чегара келишувларидан норози бўлган аҳолининг қирғиз расмийлари билан учрашувлари бир неча кундан бери
Ўзбекистонда-чи? Ўтган йили Қирғизистонда Кумтор олтин кони ва у билан боғлиқ инфратузилмани национализация қилиниши, "Кумтор Голд Компани"да Канаданинг Centerra Gold Inc компанияси улуши давлат назоратига ўтиши жуда салбий баҳоланганди. Хусусан, мен ҳам бу воқеликни инвесторнинг мулк ҳуқуқларига дахл қилиш ва мутлақо сиёсийлашган хато қарор сифатида кўргандим. Таъкидлаш керакки, Кумтор конининг
Қирғизистон Президенти Жапаровнинг Ўш вилоятидаги вакили Зиядин Жамалдинов бугун Ўшда маҳаллий полиция, чегара ва божхона хизматлари вакиллари иштирокида мажлис ўтказган. "Биз Ўш аэропорти орқали ҳаракатланаётган хорижлик ва қирғизистонлик фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашимиз керак", - деган у. Тушдан кейин Ўш аэропортида хавфсизликни таъминлашга қўшимча битта милиция ротаси ва махсус полк
Ўзбекистонда-чи? Қўшниларимизда жами даромадларнинг қарийб 44%и энг бой 20% аҳоли қўлида жамланиб қолган. Бойларнинг жами даромадлардаги улуши 2020 йил билан ҳисоблаганда 2,3%га ошган. Бу ҳақда akchabar портали расмий статистикага таяниб маълумот тайёрлаган. Айни вақтда камбағаллар эса янада камбағаллашишда давом этмоқда. Энг кам даромадли 20% қирғизистонликларнинг жами даромадлардаги улуши 7,1%
Қирғизистон Президенти Садир Жапаровни хон деб эълон қилишни таклиф этган Акилбек Жапаров кеча мамлакат бош вазири этиб тайинланди. У бир вақтнинг ўзида Президент администрацияси раҳбари ҳам ҳисобланади. Мутлақо тасодифга кўра Акилбек Жапаров ҳокимиятни куч ишлатиш йўли билан эгаллаб олган, бандит ўтмишга эга Садир Жапаровнинг узоқ йиллик ошнаси ҳам. Садир Жапаров ҳокимиятни эгаллаб олгандан кейи
Ўтган йили октябрда ҳокимиятни куч ишлатиш йўли билан эгаллаб олган, бандит ўтмишга эга Садир Жапаровнинг ошнаси Акилбек Жапаров Қирғизистон президентини хон деб эълон қилишни таклиф этмоқда. Акилбек Жапаров ҳозирда иқтисодиёт ва молия вазири ҳисобланади. Ўтмишда Қирғизистоннинг барча президентлари даврида юқори лавозимларда ишлаган, хусусан Акаев ва Бакиев даврида ҳукумат аъзоси ҳисобланган. 2
ри Қирғизистон бош вазири ўринбосари, рақамли тараққиёт вазири Азамат Дийканбаев пора талаб қилганликда айбланиб қўлга олинган. Эътиборлиси, Дийканбаев лавозимга тайинланганига бугун 15 кун бўлган эди. Бундан ташқари Бош вазир биринчи ўринбосари Артем Новиков
Кумтор - Қирғизистондаги олтин кони. Конда олтин рудаси қазиб олиш ва қайта ишлаш ҳуқуқи Centerra Gold Inc компанияси ва унинг шўъбаси Кумтор Голд Компанига тегишли. Йилига 15-18 тонна олтин қазиб олинади. компаниянинг мамлакат ЯИМидаги улуши 10-12%ни ташкил этади. Ҳукуматнинг махсус комиссияси Кумтор Голд компани Қирғизистонга жами 4,2 млрд.долларлик жарима қўллаш ҳақидаги хулосага келган. Суд у
Қирғизистондаги сайловларнинг дастлабки натижалари маълум қилинди. Кутилганидек, бандит ўтмишга эга ва ўтган йили октябрда давлат тўнтариши билан ҳокимиятни босиб олган Садир Жапаров деярли туркманча натижа билан 80 фоиз атрофида овоз олган. Қизиғи шундаки, сайловлар билан бирга ўтказилган давлат бошқаруви шакли референдумида ҳам Президентлик бошқарувини 80 фоиздан зиёд сайловчилар қўллаб-қувватл
Бугун Қирғизистонда президентлик сайлови. Ўтган йили 4 октябрдаги парламент сайловидан кейин уюштирилган ғалаёнлар ортидан қонуний президент Жеенбеков ҳокимиятдан четлаштирилди, янги сайланган парламент иқтидорга келтирилмади. Ташқи кучлар (Россия) ва криминалнинг қўллови, аслида ваколати тугаган парламент воситасида жиноий ўтмишга эга бўлган Садир Жапаров ҳокимиятга келтирилди. Келмади, айнан ке