Садир Жапаров Қирғизистоннинг навбатдаги президенти
Қирғизистондаги сайловларнинг дастлабки натижалари маълум қилинди. Кутилганидек, бандит ўтмишга эга ва ўтган йили октябрда давлат тўнтариши билан ҳокимиятни босиб олган Садир Жапаров деярли туркманча натижа билан 80 фоиз атрофида овоз олган.
Қизиғи шундаки, сайловлар билан бирга ўтказилган давлат бошқаруви шакли референдумида ҳам Президентлик бошқарувини 80 фоиздан зиёд сайловчилар қўллаб-қувватлаган.
Қирғизистонликлар ушбу сайлов ва референдумга шу қадар бефарқ муносабатда бўлганларки, мамлакат тарихида энг паст 30 фоиз атрофидаги давомат қайд этилган.
Президент бошқарувига қайтаётган ва энди ҳокимиятнинг барча ричаглари битта қўлда тўпланадиган Қирғизистонда, катта эҳтимол билан, туркманча ё тожикча бошқарув анъаналарининг тикланишини кутиш мумкин. Кремлдан ёрлиқ берадиган валийнеъматлар учун ҳам шуниси қулай. Ўлпониям, ҳисобиям биттасидан сўраб олинади.
@the_bankiroff
- https://t.me/the_bankiroff/1941@the_bankiroff