18K72Telegramda ochish
Садир Жапаров: чек ара маселеси 99 пайыз биздин пайдабызга чечилген Қирғизистон президенти Садир Жапаровга кўра, Ўзбекистон билан чегараларни белгилашда 99 фоиз баҳсли масалалар қирғиз тарафи фойдасига ҳал бўлган. Кампиробод сув омбори эса 50 фоизлик тенг улушларда тузиладиган қўшма корхона воситасида биргаликда бошқарилади. Қирғизистонда, хусусан Ўзган туманида чегара келишувларидан норози бўлган аҳолининг қирғиз расмийлари билан учрашувлари бир неча кундан бери давом этмоқда. Маълумот учун, ўзбек-қирғиз чегараси бўйича дастлабки келишувларга ўтган йили эришилганди. Хусусан, Қирғизистонга турли туташ участкалардаги ерларни бериш ҳисобига Кампиробод сув омборидан фойдаланиш ҳуқуқи олинган эди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin