17K59Telegramda ochish
Таклиф этилаётган янги талабларга 8та банк жавоб бермайди 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб тижорат банки устав капитали энг кам миқдорини икки юз миллиард сўм этиб белгилаш таклиф этилмоқда. Ҳозирда ушбу янги талабларга 6та хусусий, 2та давлат банки жавоб бермайди. Афсуски, устав капитали бўйича талабларнинг қаттиқлаштирилиши бу етарли чора эмас. Ҳамма гап шу талабларга истисносиз амал қилишда. Минг афсуски, бир йил ўтиб янги нормаларни бажармаганларга қарши шафқатсизларча чора кўрилади, деб айта олмаймиз. Чунки прецедентлар бор, кўникмалар бор. 2017 йил йилдан буён Хай-тек банк ва Ўзагроэкспортбанк капитал бўйича амалдаги талабларни бажармай келмоқда. лекин ёпилгани йўқ. Бошқа пруденциал талабларни йиллар давомида намойишкорона бузиб келаётган чўнтак банклар бор, лекин уларнинг таноби тортиб қўйилгани йўқ.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin