Бешта банк устав капиталини 200 млрд.сўмга етказа олмаган
Расмий ҳисоботлар ва маълумотлар очиқланиши тўхтатилгандан кейин, афсуски, норасмий маълумотлар билан ишлашга тўғри келади.
Демак, 1 сентябрь ҳолатига 5 та банк устав капиталини қонун билан белгиланган энг кам миқдорда шакллантира олмаган (банк сири ҳисобланмаган ҳисобот нусхалари мавжуд).
Ўзбекистонликлар, кредиторлар, депозиторлар, омонатчилар ушбу банклар номини билишга албатта ҳақли (ҳеч бўлмаганда алданиб қолмаслиги ва зиён кўрмаслиги учун).
Марказий банк эса регулятор ўлароқ уларнинг номини тўлиқ очиқлаши, мазкур банкларга нисбатан қонунда белгиланган барча ҳаракатларни, хусусан лицензиясини чақириб олишгача бўлган чораларни кўриши лозим.
Қонунга кўра, банк устав капитали миқдори банк устав капиталининг энг кам миқдорига нисбатан белгиланган талабга мувофиқ эмаслиги қўпол қоидабузарлик ҳисобланади ва бунинг учун Марказий банк лицензияни чақириб олишга ҳақли.