Устав капитали минимал талабларга жавоб бермайдиган банкларга бошқа банкларга қўшилиш тавсия этилади, акс ҳолда уларнинг лицензияси чақириб олинади
Марказий банк “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасига киритилган ўзгартиришларга кўра, банк устав капиталининг энг кам миқдори 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб икки юз миллиард сўмни ва босқичма-босқич 2025 йил 1 январдан беш юз миллиард сўмни ташкил этиши лозимлиги борасида қатъий ва собит ҳаракатларни амалга оширишини маълум қилмоқда.
Регуляторга кўра, устав капитали миқдори белгиланган минимал талабларга жавоб бермайдиган банкларга нисбатан қонун ҳужжатларига асосан бошқа банкларга қўшилиш тавсия этилади, акс ҳолда улардан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси чақириб олинади.
- https://t.me/centralbankuzbekistan/8261@centralbankuzbekistan