19K42Telegramda ochish
Ёмон тажриба: Қирғизистонда Медуниверситет монополияси яратилади Қўшни қардошлар янги ва янги соҳаларда давлат аралашуви ва сиёсий-бошқарув вертикалини кучайтиришда давом этишмоқда. Энди давлат назоратига олиш навбати тиббиёт университетларига етиб келган кўринади. Садир Жапаровнинг фармони билан, тиббиёт соҳасида мутахассислар тайёрлашга давлат монополияси жорий этилмоқда. Қирғизистон давлат тиббиёт академияси мамлакатда мутлақ монополистга айланади. Шу пайтгача фаолият кўрсатган хусусий тиббиёт университетлари аккредитациядан ўтказилади (таниш жараён, кимдан андоза олишди экан?). Аккредитациядан ўтган хусусий тиббиёт университетлари Қирғизистон давлат тиббиёт академияси филиаллари ёки таркибий бўлинмаларига айлантирилиши мумкин (мулк ҳуқуқи қайда қолади?). Бу йўл билан қўшнилар тиббиётда кадрлар тайёрлаш сиафтини оширишмоқчи эканини айтишмоқда. Лекин эски Ўзбекистон мисолида айтиш мумкинки, тиббиёт олийгоҳларининг давлат ихтиёри ва назоратида бўлиши сифатни оширмайди, қайтанга туширади. Ахир пахтада, ободонлаштиришда, саноқсиз зулфиячи, камолотчи ва ҳоким тадбирларида, бир кун ўқишга бормай юриб, минглаб дипломли "молдўхтирлар" давлат олийгоҳларини битириб чиқмадими? Медуниверситетларга кириш ректорлардан вазирларгача занжирни қамраб олган коррупция саноатига айланмадими? Начора, қўшнилар эски Ўзбекистон йўлини тўғри деб кўришаётган экан, бир синаб кўришсин. Олий тиббий таълимда сифатни фақат ва фақат рақобат ва самарали меҳнат бозори таъминлайди. Диплом учун ўқиган "молдўхтирлар"ни, фарқи йўқ улар хусусий университетдан чиққанми ёки давлат университетидан, фақат соғлом ва рақобатли меҳнат бозори пистапўчоққа айлантиради. Ҳозирда Ўзбекистонда 10дан ортиқ хусусий тиббиёт университетлари мавжуд, уларнинг айримларининг моддий-техник, клиник базаси давлат медуниверситетларида йўқ ҳатто. Қайсидир бирларида клиник база бўлмаслиги мумкин, лекин бу вақт масаласи холос.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin