32K138Telegramda ochish
Олий таълим бозори давлат назоратига яна қайтадими? Ўқув йилининг қоқ ўртасида хусусий универститетларнинг ёпилиши кампанияси давом этмоқда. Олий таълим вазирлиги баёнотига кўра, ҳозирда 6та хусусий университет лицензиясини бекор қилиш бўйича даъво аризалари киритилган. Хабарда номи келтирилган университетлардан фақат Урганч шаҳридаги халқари Binary универститети лицензияси мавжуд ОТМлар рўйхатида ҳозирча 206- рақам билан турипти. Лицензия талабларини бажармаган хусусий университетларни ёпиш ўз йўлига, қонун талаблари барчага тенг ва баравар ишлаши керак. Лекин бир йилдан буён хусусий универститетлар учун лицензия бериш ҳам тўхтаб қолган. Бу даврда фақатгина битта, у ҳам бўлса ҳукумат қарори бўлгани учун, Acharya университетига лицензия берилди. Хусусий университет очиш ҳаракатидаги юздан зиёд инвесторлар нима қилишини билмайди. Ер, бино, ускуналарга миллионлаб доллар пул тикилган. Олимлар, профессорлар, тадқиқотчилар чақирилган, шартномалар тузилган. Буларнинг ҳаммаси учун шаффоф аниқлик керак. Агар давлат олий таълим бозорини яна ўз назоратига қайтармоқчи бўлса, бу ҳақда аниқ режаларини очиқлаши зарур. Агар давлат хусусий университетлар учун талабларни кескин кучайтирмоқчи бўлса, масалан, устав фонди, ликвидлик, инфратузилма, жойлашган ҳудуди, қабул лимитлари бўйича, буниям очиқ мезонлар билан баён этиши тўғри бўлади. Бозор ва инвесторлар ва ўзи умуман, ота-оналар, талабалар ва абитуриентлар учун энг ёмони бу ноаниқлик. Янги вазирдан ҳозирда энг кўп кутилаётгани, назаримда, бир йилдан буён давом этаётган шу ноаниқликларга узил-кесил барҳам бериш бўлса керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin