Хусусий университетлар лицензияси нофаол қилинган
Каллахонамиздаги ғалати ишлар тугамаган кўринади.
Spot нашри хусусий университетлао, жумладан, “техник хатолик” сабаб лицензия берилиб, кейинчалик “бекор қилинган” ОТМлар вакиллари билан суҳбатлашиб, нима учун бундай вазият юзага келгани ва энди нима бўлиши ҳақида суҳбатлашган.
“Олий таълим вазирлигига бир нечта саволларим бор. Олти ой ичида бир эмас, икки эмас, нақ уч марта ходимларингизнинг One ID калитидан кимдир кириб лицензия бериб юборса, кейин тизим хатоси деб баъзиларининг лицензиясини қайтариб қўйсангиз, баъзиларига кўз юмсангиз, бу лицензия беришнинг янги усулими? Биз ўйин қоидаларини тушунмай қоляпмиз, агар ростан ҳам шундай бўлса, қонунчиликни ўзгартириш керак эмасми? Масалан, тизимда хатолик бўлиб лицензия берилса, вазирлик кимнинг лицензиясини қайтиб олишни кимникини қолдиришни ўз хоҳишига кўра ҳал қилади деб”.
“Адлия вазирлигига келсак, қайси ҳуқуқий асосга кўра беш олийгоҳнинг фаол лицензиясига “фаол эмас” режимини ёқиб қўйдингиз? Бу билан сиз тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлаш ўрнига уларнинг ҳуқуқларини поймол қилмаяпсизми? Бу президент сиёсатига зид эмасми? Ҳуқуқнинг устуни бўлиш ўрнига ўзингиз қонунни бузмаяпсизми?”.
“Улар буни ноқонуний равишда амалга оширишди. Чунки, амалдаги низомга кўра, лицензияни нофаол ҳолатга келтириш учун аввало текширув ўтказилиши, агар камчилик аниқланса далолатнома билан расмийлаштирилиши ҳамда тизимга юкланиши керак. Шундан кейингина Адлия вазирлигига сўров юборилиб, лицензия 10 кун муддатга музлатилиши мумкин. Бироқ, мазкур тартибнинг бирорта ҳам босқичи бажарилмаган шароитда лицензия нофаол мақомга ўтказилган”.
“Лицензия билан боғлиқ вазиятни изоҳлаш мушкул. Чунки турли идораларнинг баёнотлари бир-бирига зид. Натижада, зарарни тадбиркорлар, олий таълим муассасалари, талабалар ва оддий фуқаролар кўрмоқда”.
- https://t.me/the_bakiroo/10806@the_bakiroo
- https://www.spot.uz/oz/2025/09/05/higher-edu/spot.uz