28K72Telegramda ochish
Қорасув бозори давлат фойдасига мусодара этилмоқда Фарғона водийсидаги энг йирик буюм, техника ва қурилиш моллари бозори ҳисобланган, Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан чегарасида жойлашган Қорасув бозори тўлиқ давлат назоратига олинади. Бу ҳақда ўтган жума куни Қорасувда бозорчилар билан учрашув ўтказган Қамчибек Ташиев маълум қилган. Шунингдек, учрашув давомида бозорнинг ҳуқуқий эгалари бўлган собиқ ва амалдаги бенефициарлар саналган. Хусусан, Ўшнинг собиқ мери Мелис Мирзақматов бозорнинг 1,5 гектар ерига ва 500 контейнерга эгалик қилган. Ташиев бозорни қайта қуришга 2 йил кетишини маълум қилган. Демак, бу муддат давомида Қорасув бозори ишламаслиги мумкин. Қорасув бозори мусодара этилаётган биринчи бозор эмас. Жапаров ва Ташиев олдинги чиқишларида Қирғизистондаги барча бозорларни национализация қилинишини эълон қилишган. Ҳукуматнинг аксар танқидчилари Қирғизистондаги энг йирик бозорларнинг эгалари ва бенефициарлари деб кўрилади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin