22K33Telegramda ochish
Августда бензин 4,6%гача қимматлаган Августда ойлик инфляция 0,4%ни, йиллик инфляция 8,8%ни ташкил этган. Мева-сабзавотларсиз йиллик инфляция 12,5%гача кўтарилган (мева-сабзавотларнинг мавсумий пасайган нархи умумий инфляцияни ушлаб турипти). Ой давомида озиқ-овқатлар 0,6%га, ноозиқ-овқатлар ва хизматлар 0,3%данга қимматлаган. Муҳим озиқ-овқатлардан картошка 3,5%га, пахта ёғи 1,6%га, қўй гўшти 1,4%, мол гўшти 0,7%гача ошган. Бензин нархи 3,1%га, хусусан, 80 шиптир лақабли бензин 4,6%га кўтарилган. Статқўмга кўра, 80 шиптирнинг ўртача нархи 8 746 сўмни ташкил этган. Эҳтимолки, Статқўм 20 августдан кейинги ошишларни ҳали ҳисобга қўшмаган (кузатувлар ойнинг 10-20 санасида ўтказилади). Ўзбекистонда бутун август давомида “арзонлашди” деган энерноёлғон фонида нархларнинг кескин кўтарилиши юз берди. Август ойида базавий ҳисоблаш миқдори кўтарилгани туфайли унга боғланган қатор хизматлар кескин қимматлаган, хусусан, ҳуқуқий хизматлар 9,9%га ошган. Йиллик ҳисобда рекорд даражада ўсган ҳайдовчиликка тайёрлаш хизматлари августда яна 1,6%га қимматлаган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin