25K61Telegramda ochish
Гўшт-сут ва ёғ юқори даражада қимматлашишида ўтган йилги хатоларнинг ҳам роли бор 2024 йилда жуда зўр пахта ҳосили яратилганига қарамай, 2019 йилдан бери энг кам миқдорда пахта териб олингани бугунги нархларда акс этаётганини ҳам ҳисобга олиш керак. Пахта нархига зарарли маъмурий аралашувнинг оқибатлари ва ёмон прогнозлар ҳақида ўша пайтдаёқ айтилганди. Мана рағбатнинг ўлдирилиши ортидан териб олинмаган пахта туфайли ем қиммат ва гўшт-сут қиммат, ёғ қиммат. Энди нима бўлсаям, жорий йилда пахта нархига ўтган йилгидек зарарли аралашув бўлмасин, хавотирлар эса йўқ эмас. Қанақадир қўшимча молиявий ёрдам берилса, теримчиларга фермер орқали берилиши керак (тугаб битган кластерларга эмас). Октябрь ва ноябрда, икки оёқ бир этикка тиқилган пайтда эмас, сентябрь бошидаёқ манзилли ва аниқ чоралар кўрилиши зарур. Кабинетларда ўтирганлар инобатга олишлари лозимки, 1 500 сўмга энди ҳеч ким, эркин одам пахта термайди (мажбурлайдиган олдинги замон эмас, қолаверса нарх-наво осмонда), ундан кўра потенциал теримчилар кунига 200-250 мингдан нақд олиб мош, картошка йиғади, шоли ўради (сифатли овқати, транспорти тайин).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin