22K74Telegramda ochish
Менинг банкирим ижтимоий лойиҳа бўлиши керак Қора товуқ кўпайтириб даромад олаётган андижонлик опанинг тажрибасини эшитиб, 3 йил аввал урра-урра оилавий тадбиркорлик кампаниябозликларида “қора товуқ деб алдаб, қиммат қизил товуқ тарқатишгани” эсга тушади. 3 йил аввал 2 карра қимматлаштирилган қизил товуқни андижонликларга мажбурий ўтказишган ва миллиардларни совуриб ўзлаштиришган бўлса, опа очиқ бозорга сотаяпти, бозор учун ишлаяпти (тухуми-ю, гўшти шифо қора товуқ хусусиятларини билган билади). Тасаввур қилаяпсизми, аввал қанчалик кўзбўямачилик ва ўзлаштиришлар бўлган? Шу маънода Менинг банкирим эски хатолар учун ҳам хато қилишга ҳаққи йўқ. Банклар нима қилиб бўлсаям соққа қилиш, қўл тегди, мендан кетди, эгасига етди қабилида эмас, жараёнга ижтимоий лойиҳадек ёндашишлари, қарашлари керак. Бу ижтимоий имиж, бу ижтимоий коммуникация канали, бу ижтимоий миссия бўлиши лозим. Қора товуқ кўпайтираётган опа мисолида айтиш мумкинки, қилса бўлади. Ёлғон аралашмаса кифоя. Балки 10та, балки 100тадир. Қилса бўлади!

Arxivda shunga yaqin