Қиммат февраль: инфляция яна тезлашган
Февраль ойида ойлик инфляция 0,6%ни, йиллик инфляция 7,3%ни ташкил этган. 2025 йил августдан буён узлуксиз пасая бошлаган йиллик инфляция яна тезлашган. Ой давомида озиқ-овқатлар 0,9%га, ноозиқ-овқатлар 0,2%га, хизматлар эса 0,6%га қимматлаган.
Ҳудудлар бўйича энг юқори ойлик инфляция Қашқадарё ва Навоий вилоятида қайд этилган (0,9%). Фарғона вилояти йиллик ҳисобда энг юқори йиллик инфляция кузатилаётган ҳудудлигича қолмоқда (7,8%).
Муҳим озиқ-овқатлардан картошка 5,0%, гўшт 2,6%гача, сабзи 1,8%, тухум 0,7% қимматлаган.
Тийиқсиз ва очофат монополистлар тариф ва нархларини оширишдан тўхтамаган. Поезд чиптаси 14,0%, самолет чиптаси 4,4%га, чиқинди ташиш 4,7%га ошган.
Энергокризис давом этган февралда пропан 1,9%га ошган. Ўзи жисмонан йўқ метан 0,1% қимматлаган деб топилган. Статқўмга кўра бензин 0,5%га арзонлаган.
Тиббий хизматлар 1,1%га ошган, пасаяди дейилган дори воситаларининг қимматлашиши тўхтамаган (0,4%).