Бензин, бодринг ва бақлажондан уяли алоқа хизматларигача кескин қимматлаган
Декабрда ойлик инфляция 0,9%, йиллик инфляция 7,3%ни ташкил этган. Бу янги даврда кузатилган декабрь учун энг паст ойлик ва энг паст йиллик кўрсаткич.
Ой давомида озиқ-овқатлар 1,5%га, ноозиқ-овқатлар 0,3%га, хизматлар 0,7%га қимматлаган.
Ҳудудлар қирқимида энг юқори ойлик инфляция Хоразм вилоятида қайд этилган (1,1%). Йиллик ҳисобда нархларнинг энг юқори ошиши Қорақалпоғистон ва Фарғона вилоятида рўй берган (7,7%).
Иссиқхоналарга бўлган маъмурий ноаниқликлар ва масъулиятсиз бюрократия (газ бериш ва газ улаш ваъдаси бажарилмагани) ўз ишини қилган. Энергободдрингга айланган бодринг 55,7%га қимматлаган бўлса, бақлажон 55,9%га, помидор 25,1%га, булғор қалампири 22,9%га ошган.
Муҳим озиқ-овқатлардан тухум (+3,4%), гўшт (+0,5%), сут ва ёғ (+0,4%) қимматлаган.
Ёқилғи нархи ва йўлкиралар осмонга ўрлашда давом этмоқда. Ой давомида бензин 2,4%га, пропан 1,3%га, шаҳар атрофи поездлари 5,9%га, шаҳар автобуслари 3,2%га, авиақатновлар 2,0%га ошган. Ёзилишича, 2025 йил декабрда сотилган бензиннинг 78%и 92 маркали бензин бўлган (ноябрад 57%). Статқўм инфляция ҳисоблашда расман тақиқланган 80 бензинни инобатга олишни тўхтатганми ёки йўқ, аниқлик киритилмаган (масалан, ўрнига ўтин ёки ғўзапояни киритса бўлади).
Тийилмаган уяли алоқа хизматлари қимматлашишдан тўхтамаган (+5,9%). Ой давомида банк хизматлари (+3,3%) ва пул ўтказмалари (+0,9%), чиқинди ташиш (+3,0%), овқат ташиш (+1,0) юқори даражада қимматлаган.
- https://stat.uz/img/press-relizlar/press-reliz-ipts-za-dekabr-2025-uzb_p73773.pdfstat.uz
- https://t.me/the_bakiroo/11617@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/11285@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/11342@the_bakiroo