Декабрь инфляциясини энергетик тақчиллик белгилаган
Декабрда энг юқори даражада қимматлаган 30 маҳсулотнинг 20 таси озиқ-овқатлар. Мазкур озиқ-овқатларнинг 16таси ё етиштириш учун, ё сақлаш учун ёки ташишда юқори даражада энергетик тақчиллика таъсирчан мева-сабзавотлардир. Нархи юқори даражада ошган Топ-30таликка кирган 6та хизмат (бензин, йўлкиралар ва чиқинди ташиш) ёки ноозиқ-овқат ҳам энергетик таклиф билан бевосита боғланган.
Бошқача айтганда декабрь инфляциясини энергетик муаммолар ясаган деб бемалол айтса бўлади. Иссиқхоналар декабрь бошидан ваъда қилинган газни олишмаган бўлишса (кўмир ёқадиганлари ёппасига ёпилди), 11 декабрдан 31 декабргача метан заправкалар иш вақти 3-6 карра қисқарди ёки умуман ишламади. Мазкур муаммо кейинги қиш ойларида ҳам сақланиб қолади (январнинг камида иккинчи ярмига манфий ҳарорат кутилмалари мавжуд).