Мол гўшти импорти қисқаришда, нарх эса юқори ўсишда давом этмоқда
Май ойида ҳам гўшт импорти қисқаришдан тўхтамаган (3- ой кетма-кет).
Ой давомида божхона органларида жами 73,5 млн.долларлик гўшт ва гўшт маҳсулотлари импорти қайд этилган. Шундан мол гўшти импорти 53,4 млн.долларни ташкил этган (апрелда жами импорт 78,8 млн.доллар, мол гўшти импорти 57,0 млн.доллардан иборат бўлган).
Импорт нархи қимматлашишда давом этмоқда. Май ойида мол гўшти ўртача 5,74 доллардан (+0,68 доллар ёки +13,4%), импорт бўлган.