Мол гўшти импорти сезиларли қисқарган, импорт нархи эса ошмоқда
Апрель ойида гўшт ва гўшт маҳсулотлари импорти иккинчи ой кетма-кет қисқаришда давом этган (Яқин шарқдаги уруш яратган логистик муаммолар, шимолдан транзит чекловлари сабаб).
Ой давомида 78,8 млн.долларлик импорт қайд этилган, шундан 57,0 млн.доллари мол гўшти импорти билан боғлиқ (солиштириш учун март ойида жами импорт 84,8 млн.доллар, шундан, мол гўшти импорти 61,1 млн.доллар бўлган).
Товуқ ва қўй гўшти ва гўшт субмаҳсулотлари импортида ҳам мартга нисбатаан қисқариш давом этган.
Импортнинг қисқариши нархлар ошиши фонида юз бермоқда. Хусусан, мол гўштининг килоси апрель ойида ўртача 5,07 доллардан импорт бўлган (+0,25 доллра ёки 5,2%).