ЖСТ йўлида фақат Хитой Тайпейи билан музокаралар қолди
Президентнинг ЖСТ бўйича вакили Азизбек Уруновнинг ёзишича, Ўзбекистон Россия билан Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича музокараларни деярли якунлаган.
“Музокаралар деярли якунланди: барча муҳим масалалар келишилди ва якуний текширув ва тасдиқлашни талаб қиладиган бир нечта техник жиҳатлар қолди”, — дея қайд этган Азизбек Урунов.
Шунингдек, Президент вакили ЖСТга аъзолик йўлида фақат Хитой Тайпейи билан икки томонлама музокараларни якунлаш қолганини билдирган.