23K194Telegramda ochish
Юлий Юсуповнинг риторик саволлари Иқтисодчи Юлий Юсупов: "Ҳаво тозалагичлари 20% божхона божидан озод қилинди. Бу албатта зўр. Фақат битта савол: ўзи умуман ҳаво тозалагичларига божхона божи нима учун қўйилганди, жин урсин? Бу аҳмоқона қарорнинг ҳеч бўлмаганда куракда турадиган биронта тушунтириши борми? Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги барча иссиқхоналар шошилинч тартибда газга ўтказилади. Бу ҳам жуда зўр. Лекин яна ўша ёқимсиз саволлар: — Газдан мажбуран узиб қўйиб, тузилган шартномаларга қарамай, кўмир қозонларини ўрнатиш иссиқхоначиларга қанчага тушганди? — Энди яна бошқатдан алмаштириш қанчага тушади? Бу харажатларни ким тўлайди? — Шу билан бирга, ёмон ҳаво туфайли кўпайиб кетган касалликлар сабабли соғлиқни сақлаш харажатлари ошишини ҳам ким қоплайди? Йўқотилган соғлиқ ҳақида гапирмай қўя қолай – уни пул билан ўлчаб бўлмайди. Ва албатта энг ёвуз, энг риторик савол: одамлар саломатлиги учун ҳаётий зарур бўлган товарларга божхона божини киритиш, газдан узиб қўйиш ҳақидаги зараркунанда қарорларни тайёрлаган, лобби қилган ва қабул қилганларнинг биронтаси жавоб берадими?".

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin