22K36Telegramda ochish
Тарих такрорланади: Махсус комиссия қарорлари яна телеграмда Махсус комиссиянинг қарорлари телеграм каналда чиқар экан. Ёзилишича, каналда ҳаво сифатини яхшилаш юзасидан қабул қилинган қарорлар ва амалга оширилаётган амалий чоралар ҳақида расмий хабарлар ҳамда маълумотлар бериб борилади. Пандемия пайтида тузилган Махсус комиссиянинг қарорлари ҳам телеграмда эълон қилинар, лекин кейин бу телеграм канал ёпилиб ё сотилиб кетганди. Ҳозир масалан, 2020-2022 йилларда Махсус комиссия қабул қилган қарорларни очиқ манбалардан топиб бўлмайди.

Arxivda shunga yaqin