19K21Telegramda ochish
Болалар Навоийни билиб улғайишади Алишер Навоий мероси фақат китоб саҳифаларида қолиб кетмасдан, уни замонавий форматда болаларга етказишга қаратилган янги ташаббус бошланган. Болалар контентини ривожлантириш маркази студиялар ўртасида Навоий достонлари ва бошқа мумтоз асарлар асосида тўлиқ метражли анимацион фильм яратиш бўйича ижодий танлов эълон қилган. Ҳужжатлар 9 февралдан 9 мартгача қабул қилинади. Иштирок этиш учун ариза, 2–3 бетлик синопсис ва тақдимот юбориш талаб қилинади. Лойиҳалар Экспертлар кенгаши томонидан кўриб чиқилади. Батафсил ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин. Маълумот учун: +998 55 511 15 05 (ички 1005) Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Зиё кўчаси, 2- "А" уй.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin