Ижодкорлар учун ажойиб имконият: “Ибн Сино” фильмига танлов эълон қилинди
Тарихий ва маънавий қадр-қимматга эга шахслар ҳаётини экранда намойиш этишга қаратилган “Улуғлар болалиги” туркуми яна бир лойиҳа билан бойияпти. Бу сафарги фильм буюк аллома Абу Али ибн Сино ҳақида бўлади.
Бу лойиҳа доирасида фильм учун сценарий ва бадиий ғоялар бўйича ижодий танлов ўтказилаётгани маълум қилинди.
Ҳужжатлар шу йил 18 октябрдан 3 ноябргача қабул қилинади.
Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Зиё кўчаси, 2-“А” уй.
Телефон: +998555111505 (ички 1005).
➡️ Батафсил маълумот
Р.С. Болалар контентини ривожлантириш маркази бу билан тўхтаб қолмаслигини хоҳлардим, чунки жуда яхши темпда кетишяпти. Болаларимиз учун фойдали контентлар кўпайсин.