Ўзбекча исм, фамилия ва шарифлар реестри қачон тузилади
Совет босқинчилиги даврида ҳеч бир республикада Ўзбекистончалик исм, фамилия ва шарифлар руслаштирилмаган бўлса керак. Ё исми, ё шарифи ёки фамилияси русча транскрипцияда ёзилмаган ватандошимиз ўзини омадли деб ҳисобласа бўлади (ёки талабчан ота-онасисига раҳмат айтиши керак). Мустақиллик даврига келибгина исм, шариф ва фамилияни тилимиз қоидаларига мувофиқ ёзиш бошланди, лекин ҳалигача айни бир исмнинг турлича кўринишда, хатолар билан ёки руслаштириб ёзиш, қайд этиш учраб туради. Шахсини тасдиқловчи ҳужжатларида ғиж-биж хатолар билан юрган ватандошлар қанча.
Шунинг учун балки ўзбекча исмлар, шарифлар ва фамилиялар реестрини тузиш пайти келгандир? Балки совет мустамлакаси даврида хато ёзилган исм, шариф ва фамилияларни осонлаштирилган тарзда тузатиш ва ўзгартириш бўйича қонун-қоидаларни ишга туширармиз? Тожик қардошларимиз шу ишни қилганига 10 йил бўлди? Нега биз қилмаслигимиз керак? Ё Балтаев, Кариевич, Халтура бўлиб юриш бизга ярашадими?