22K74Telegramda ochish
Диққат қилинг, биринчи йўлга Ўзбек тили кириб келмоқда: Ассаке эмас, Асака, Алат эмас, Олот, Кадырья эмас, Қодирия Ҳукумат «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли темирйўл вокзали, темирйўл станцияси ва темирйўл разъезди номларини давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилган. Қарор билан 320 та вокзал, станция ва разъезд номлари ўзбекчалаштирилмоқда. Ўзбек тили давлат тили мақомини қайтариб олганига 36 йил тўлиши арафасида бу ажойиб қарорни фақат олқишлаш керак (ҳа, 1989 йилда биз давлат тили мақомини қайтариб олганмиз, Совет босқинчилари тугатиб юборгунга қадар Бухоро ва Хоразм Республикаларида давлат тили ўзбек тили бўлган). Энди кейинги навбатда темир йўллари тизимида фақат ўзбек ва инглиз тилларида иш юритиш, ахборот тарқатишга ўтиш керак бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin