21K29Telegramda ochish
“Қирол шер” режиссёри билан тўлиқ метражли ўзбекча анимацион фильм олиниши мумкин Болалар контентини ривожлантириш маркази раҳбари Жаҳонгир Ахмедов ноябрь ойида барчамизга севимли “Симба” (“Қирол шер”) мультфильмининг режиссёри Роб Минкофф билан учрашгани айтилганди. Учрашувда миллий қаҳрамонларимиз, тарих ва қадриятларимизга асосланган тўлиқ метражли анимацион фильмни халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқиш имкониятлари кўриб чиқилган. Яқинда Роб Минкофф мана шу лойиҳа бўйича музокараларнинг якуний босқичига киришишга тайёр эканини билдирибди. Бу ҳамкорлик Ўзбекистондаги анимация соҳасида янги тажриба ва ёндашувларни синаб кўриш имконини бериши мумкин. Натижалар эса лойиҳа мазмуни ва унинг амалга оширилиши жараёнида аниқ бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin