17K25Telegramda ochish
Кино соҳасини ислоҳ қилиш масалалари кўриб чиқилди Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари, Кинематография агентлиги директори Жаҳонгир Аҳмедов ва киноижодкорлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда кинематографиямизнинг бугуни, соҳадаги муаммолар, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Шунингдек, кино соҳасида фаолиятни баҳолашда ҳисоботлар эмас, балки томошабин эътирофига сазовор бўлган сифатли фильмлар яратиш асосий мезон бўлиши кераклиги таъкидланди. Бундан ташқари, томошабинни кинотеатрларга қайтариш, Ўзбекистон киноларининг халқаро майдонда рақобатбардошлигини ошириш ҳамда соҳадаги ислоҳотларни киноижодкорлар билан ҳамкорликда амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Янгича ёндашув кино соҳасини натижага йўналтириш, ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва томошабин манфаатини устувор вазифага айлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Arxivda shunga yaqin