Ўқитувчилар учун ваъда қилинган имтиёзлар ҳалиям қарорга тушмаган
Vaqt.uz 2026 йил 1 январдан ўқитувчилар фойдаланиши керак бўлган имтиёзлар тақдирини сўраб, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига чиққан.
Вазирлик сўзчисига кўра, қарорни тайёрлаш жараёнлари ҳали давом этмоқда. Ҳужжат қачон тайёр бўлиши бўйича аниқ муддат ҳозирча белгиланмаган.
Оқибат ва натижалари тўла-тўкис баҳоланмаган айрим тор манфаатларни илгари суришга келганда, 3 кун ўтмай ҳужжат тайёр бўлади.
Ўқитувчилар манфаатига келганда дарёдаги сув ҳам тўхтаб қолади.