Энг юқори иқтисодий ўсиш пойтахт Тошкентда
Рекорд ўсиш қайд этилган биринчи чоракда ҳудудлар орасида энг юқори ўсиш Тошкент шаҳрида қайд этилган (13,0%). Навоийда эса ўсиш суръати энг паст 6,1%гача секинлашган (НКМК омили бўлса керак).
Тошкент шаҳрининг Ўзбекистон иқтисодиётидаги улуши ортишда давом этмоқда ва 21,1%га етган.
Тармоқлар ва ҳудудлар қирқимида энг юқори ўсиш Қорақалпоғистонда қурилиш соҳасида қайд этилган — 70,0%!
Жон бошига ҳудуди маҳсулот энг юқори кўрсаткичи яна Тошкентда, энг қуйи кўрсаткичи эса Сурхондарёда. Икки ҳудуд ўртасидаги фарқ 6,67 бараварга етган (ўтган йили шу даврда 6,59 эди).
Иқтисодиётда кичик бизнеснинг улуши пасайишдан тўхтаб, 45,6% даражасида қолган. Кичик бизнеснинг энг паст улуши Тошкент шаҳри ва вилояти, шунингдек Навоий вилоятида қолмоқда.