19K24Telegramda ochish
ЎзЛиДеП ташқи реклама муаммоларини кўтариб чиқмоқчи ЎзЛиДеП томонидан “Халқ билан бирга” дастури доирасида янги “Бизнес клуб” лойиҳаси бошланяпти. Унга кўра, тадбиркорлар билан мунтазам учрашувлар ўтказилиб, соҳадаги муаммолар ва таклифлар муҳокама қилиниши режалаштирилган. Бундай форматлар, одатда, муаммоларни тўғридан тўғри эшитиш ва уларни кейинги қарорлар учун тизимлаштириш учун фойдали. Айниқса, 4 май куни соат 10:00 да ЎзЛиДеП биносида бўлиб ўтадиган илк учрашувда охирги кунларнинг энг долзарб масалаларидан бири ташқи реклама билан боғлиқ масалалар кўтарилади экан. Бундай формат орқали муаммоларни тизим ичида ҳал қилиш имконияти пайдо бўлиши мумкин. Лекин бунинг самараси асосан муҳокамалардан кейин қандай натижалар чиқишига боғлиқ. Муҳокамалар муҳокама учун бўлиб қоладими ёки ЎзЛиДеп ўзининг Парламент ёки Кенгашлардаги вазнини ишлатиб қарор қабул қилишгача етказиб олиб борадими? Агар билдирилган таклифлар амалда инобатга олиниб, қарорлар ва ўзгаришларга айланса, бу формат ўзини оқлаши мумкин. Акс ҳолда, у навбатдаги муҳокама майдони сифатида қолиб кетади холос. Рўйхатдан ўтиш учун: @onlayn_murojaat_uzlidep Таклиф ва муаммолар учун: @TadbirkorlarBilanUchrashuv_bot

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin