14K34Telegramda ochish
Қизиқ тенденциялар: ким тезроқ ўсаяпти, ким ортда қолаяпти Статистика қўмитаси ЯИМнинг ҳудудлар бўйича тақсимоти тўғрисида қизиқарли солиштирув ахборотни тақдим этган. Агар улушларга эътибор қилинса, 2020 йилда пандемияга қарамай умумреспублика даражасидан юқорироқ суръатда ўса олган лидер ҳудудларни аниқлаб олиш мумкин. Булар энг аввало Навоий вилояти (олтин омили), Тошкент вилояти, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Бўлди. Қолган вилоятларда ва ҳатто Тошкент шаҳрида ЯИМдаги улуш ё камайган ё ўзгаришсиз қолган. 2018 йилдан ҳисоблаганда ЯИМдаги улуши муттасил ўсиб борган ҳудудлар Навоий, Тошкент вилояти ва Наманган вилояти. Бошқача айтганда, замонавий калималарни қўласак айни уч ҳудуд мамлакатда иқтисодиётнинг "операжающий рост", яъни юқори суръатларда ўсишини таъминламоқда. ЯИМдаги улуши муттасил камайиб бораётганлар ҳам бор. Булар Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари (нефть ва газ фактори).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin