Инфляция қарор қабул қилиш ва нарх белгилашда асосий кўрсаткич бўлиб қолмоқда
Марказий банк тадбиркорлик субъектларининг бизнес қарорлар қабул қилишида иқтисодий кўрсаткичлардан фойдаланиш даражасини аниқлаш бўйича сўровнома ўтказган.
“Бизнес қарорларни қабул қилишда расмий макроиқтисодий маълумотлардан фойдаланасизми?” деган саволга 43,7 фоиз корхона ҳар доим фойдаланишини, 45 фоизи баъзан фойдаланишни ҳамда қолган
11,3 фоизи фойдаланмаслигини кўрсатган.
Корхоналарнинг 27,9 фоизи учун инфляция даражаси энг муҳим
макроиқтисодий кўрсаткич ҳисобланади.
Ҳар уч тадбиркордан бири нарх белгилашда инфляция кўрсаткичига
асосий омил сифатида қарайди.
Шунингдек, валюта курси ҳалиям нарх белгилашда юқори таъсир кўрсатувчи омил бўлиб қолмоқда (сўралганларнинг 27,7%и).
Хулосаларда хусусан корхоналарнинг қарор қабул қилиш амалиётида жорий иқтисодий фаолликни
акс эттирувчи макроиқтисодий кўрсаткичлар (ЯИМ ўсиши ва ишсизлик даражаси) етарлича ҳисобга олинмаслиги кўрсатилган. Бу ҳукумат томонидан амалга оширилаётган иқтисодий сиёсатнинг хусусий секторга таъсирчанлиги пастлигига ишора қилади.