12K14Telegramda ochish
Сезилмалар ва кутилмалар Марказий банк сўровларига кўра, ноябрь ойида аҳоли ва тадбиркорлар инфляцияни турлича ҳис этганлар. Аҳолининг ҳис этган инфляцияси ўтган ойдаги 18,3%дан 17,8%гача пасайган бўлса, тадбиркорларда бу кўрсаткич 18,6%дан 18,8%гача кўтарилган. Аҳоли ва бизнеснинг инфляция бўйича кутилмалари ҳам айрича тенденцияга эга бўлган. Аҳоли инфляцияни истиқболда 17,0%гача пасайишини кутаётган бўлса, бизнес нархлар индексининг 18,2%гача ўсишини кутмоқда. Тарихан бизнеснинг инфляция бўйича сезилмалари ҳам, кутилмалари ҳам аҳолиникидан ҳамиша юқори юрган. Чунки, биринчидан, Бизнес нархлар ўзгаришига ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш занжирларида энг биринчи бўлиб рўпара келади ва уни осон қабул қилади. Аҳоли эса табиийки, охирги истеъмолчи бўлгани учун, нархлар ўзгаришини қатор товар ва хизматлар бўйича кечикиброқ қабул қилади. Иккинчидан, бизнес аҳолидан фарқли ўлароқ расмий пропаганда билан қайта ишловдан камроқ зарар кўради, яъни турли каналлардан оқаётган ёлғон ва манипуляция билан боғлиқ ахборотни реал воқеликка камроқ аралаштиради. Соддароқ айтганда, бизнес аҳолига нисбатан камроқ телевизор кўради. Шунинг учун унинг кутилмалари ҳам ёмонроқ.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin