Хотиралар қисқа эмас
Галина Саидова La Tribune газетасида мақола билан чиқиш қилипти. Мақола мазмун моҳиятига кўра кейинги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларни шарафлаш ва иқтисодий таназзул учун ўтмиш хатоларини қоралашдан иборат.
Мақоланинг кульминациясини эса қуйидаги сўзлар ташкил этади:
Олдинги иқтисодий модель ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан икки, ҳатто уч баробар (фарқланувчи) алмашув курсини яратилишига олиб келди ва шу билан қора бозор ва норасмий иқтисодиётни рағбатлантирди.
Маълумот учун, ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан 2-3 баробар фарқланувчи алмашув курси 2010-2017 йилларда кузатилган.
Галина Саидова 2010-2011 йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири, 2011-2017 йилларда эса Иқтисодиёт вазири бўлиб ишлаган.
Галина Саидова 2017 йилдан буён шу кунгача ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.