Реал самарали алмашув курси номинал алмашув курсига босим ўтказмоқдами?
Иқтсодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг 2023 йил якулари бўйича ҳисоботига кўра, ўтган йилда сўмнинг реал самарали алмашув курси 4,6 фоиз бандига мустаҳкамланган.
Марказий банк ҳисоботига кўра реал самарали алмашув курси 2023 йил бошига нисбатан сал камтарроқ 0,8%га мустаҳкамланган. Ҳар икки ҳурматли ва ишончли идоранинг ҳисобларидаги фарқ методология ва фойдаланилган маълумот базаси туфайли бўлиши мумкин. Марказ ва Регулятор ҳисобларида динамиканинг ўзгариши, яъни реал самарали алмашув курсининг иккинчи чоракда кескин мустаҳкамланиши ва августдаги тўғирланишдан кейин пасайиши яққол кўринади.
Яна реал самарали алмашув курсининг базавий даврга (2019 йил сентябрь) нисбатан 10 фоиз бандига ва ундан юқори мустаҳкамланиши ҳам доим тўғирланишларга сабаб бўлган. Охирги 4 йилда бу 2020 йил март (пандемия бошланиши), 2022 йил март (уруш бошланиши) ва 2023 йил августга (бюджет ва тўлов баланси дефицити) тўғри келган.
Марказий банк 2022 йил ноябрдан буён реал самарали алмашув курсининг ойлик шарҳини беришни тўхтатган. 2024 йилнинг ўтган даврида сўмнинг реал самарали алмашув қандай ўзгарганини билмаймиз. Ўтган 2 ойда расмий инфляция секинлаштирилган ҳолда, номинал курс барқарор қолмоқда.
Ўзбекистон мисолида реал алмашув курсининг мустаҳкамланиши экспорт рақобатбардошлилигини пасайтиришидан кўра, импортни кўпроқ рағбатлантириши орқали номинал алмашув курсига босим ўтказа бошлайди.
Марказнинг таҳлилларида реал алмашув курсининг охирги 5 йилда (2019-2023) Қозоғистон (15%), Қирғизистон (6%) ва Тожикистон (3%) валюталарига нисбатан қадрсизлангани қайд этилган. Бу ўзгаришлар ташқи савдоимизга қандай таъсир ўтказган?
Ташқи савдода Туркманистон 6-, Қирғизистон 9-, Афғонистон 10- Тожикистон 11- иқтисодий ҳамкоримиз. Экспортда Афғонистон 5-, Қирғизистон 6-, Тожикистон 7- ҳамкор.
Ўзи реал самарали алмашув курси корзинасида қўшни қардош мамлакатлар валюталарининг вазни йўқлиги қанчалик тўғри? Афғонистон ва Туркманистон борасида ишончли база йўқлиги муаммо. Лекин Қирғизистон ва Тожикистон масаласида бундай эмаску.