Охирги 2 ҳафтада картошка 16%га қимматлаган
Қўйлиқ улгуржи бозори ўрнига маъмурий ва бюрократия таъсир воситалари билан эга чиққан Food city'да картошканинг максимал нархлари 28 февралдан 13 мартга қадар 4 300 сўмдан 5 000 сўмгача кўтарилган.
Шу даврда муҳим кундалик сабзавотлардан
пиёз 2 200 сўмдан 2 400 сўмгача (+9,0%);
лавлаги 3 000 сўмдан 4 000 сўмгача (+33,3%);
сабзи 4 500 сўмдан 5 000 сўмгача (+11,1%) қимматлаган.
Пойтахт ичидаги деҳқон бозорларида ҳам нархларнинг кўтарилиши кузатилмоқда. Расмий статистика инфляция ҳисоби учун айнан 10- санадан бошлаб нархларни кузатишни бошлайди. Бу сафар қандай рақамлар тақдим этилишини кутамиз.
Нархларнинг ошиши транспорт ва йўлкира харажатларини кескин оширган энергетик кризис билан боғлиқ бўлиши мумкин (ўзи ўтган йилги энергетик кризис иқтисодиётга етказган зарари ҳисоб китоб қилинмагани сингари бу йилгиси ҳам яна ўлчов ва сўровлардан четда қолди).
Мартнинг салқин келиши эртаки сабзавотларнинг бозорга чиқишини ҳам секинлаштиради.
- https://telegra.ph/file/2a6aabaf3df266b743aff.jpgtelegra.ph
- https://t.me/minecofinuz/8805@minecofinuz
- https://t.me/minecofinuz/8937@minecofinuz