19K46Telegramda ochish
Картошка ва пиёз улгуржи нархларининг арзонлашуви шаҳар ичида сезилмаяпти Пойтахтликлар биладики, мева-сабзавот бўйича энг арзон нархлар Қўйлиқдаги улгуржи бозорда. Шаҳар ичида мева-сабзавотларнинг нархлари билан Қўйлиқдаги нархлари сезиларли фарқ қилади. Лекин Қўйлиқда нарх арзонлашса, шаҳар ичидаям арзонлайди ёки аксинча. Кейинги кунларда кузатаётганим айрим нарх диспропорциялари ҳақида. Картошка ва пиёз 3-4 кун ичида Қўйлиқ улгуржи бозорида арзонлашишни бошлади. Лекин шаҳар ичидаги нархлар юқорилигича, ўзгаришсиз қолмоқда. Масалан, бугун Қўйлиқда картошка 5,5-6 минг сўм, шаҳар ичида 9-11 минг сўм, пиёз Қўйлиқда 3,5-4 минг сўм, шаҳар ичида 6-7 минг сўм. Яъни, фарқлик 80 фоизгача. Солиштириш учун, масалан, помидор ва бодринг нархлари шу кунлардан Қўйлиқ ва шаҳар ичида 15-20 фоизгача фарқланади. Мевалар нархидаги фарқликлар янаям кам. Картошка ва пиёзнинг шаҳар ташқариси ва ичкарисидаги нархларидаги сезиларли фарқлик балки вақтинчадир, балки бу қанақадир транспорт юкламаси, шаҳар ичидаги бозорларга кириш ёки эски қиммат нархларда олинган захираларнинг қолдиқлари билан боғлиқдир. Лекин ҳозирча бу тушунарсиз.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin