Марказий осиёда ҳеч қурса битта давлат эркинлик йўлини танлади, деб умид қиламан
Exit poll натижаларига кўра, қозоқ биродарларимиз Янги Конституцияни маъқуллашган. Давомат 67,5%ни, Конституция учун овоз берганлар 76,7%ни ташкил этгани айтилмоқда.
Бир шахснинг узоқ муддат ҳокимиятда қолиши қандай кўргуликлар келтиришини, ҳокимиятнинг бир қўлда ва мамлакат бойликларини бир қўл атрофидагиларда тўпланиши қандай оқибатлар яратишини қардошларимиз ўзларининг танасида ҳис этишди.
Янги Келишув қозоқ қардошларни шу хатодан узоқлаштиради ва эркинлик йўлига бошлайди, деган орзулар ушалишини жуда-жуда истаймиз.