22K51Telegramda ochish
Мирзамаҳмудов, Тошкент туманида энергоқаҳатчилик тугайдими? 10 кун аввал таъминоти Сағбондан узилиб Қизғалдоқ подстанциясига уланган Тошкент туманида энергоқаҳатчилик давом этмоқда, нафақат давом этмоқда, борган сари авжига чиқмоқда. 13 ва 14 август кунлари 15 соатдан, 16 август куни 18 соат свет бўлгани йўқ (1-2 соатлик ўчишларни ҳеч ким ҳисобламай қўйган). Ҳар гал узилишдан кейин, “мана бўлди, буёғига муаммо бўлмайди” қабилидаги ёлғонлар тўхтагани йўқ. Ё эплашолмаяпти ёки туман аҳолиси устидан мақсадли энергоқаҳатчилик уюштирилмоқда. Бугун ҳам 13 соатлик ўчиш эълон қилинган. Эҳтимолки, узилиш аввалги кунлар каби 15-18 соатга чўзилади. Жаноб Мирзамаҳмудов, Қизғалдоқ подстанциясида нима бўлаётганини келиб кўринг. У ерда нима қилишаяпти ўзи? Энергонотавонлар шунча кундан бери эплай олишмаётган бўлса, чақиринг эплайдиганларни. Бойсунда чақирдингизку америкаликларни. Тошкент туманини шонли энергетиклар етказган кулфатда Бойсундан фарқи қолгани йўқ.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin