18K29Telegramda ochish
Олмазор ва Тошкент туманлари энергетика тармоғини таъмирлаш ишлари сифати ва маблағлар ўзлаштирилиши ҳам ўрганиладими? Давлат раҳбари ўтган куни 1800 километр электр тармоқларида таъмирлаш ишлари сифатсиз бажарилгани аниқланганини айтиб, Бош прокуратурага мазкур ҳолатларни ўрганиш вазифасини топширганди. Менимча, 1800 км бу айсбергнинг учи холос. Охирги 3 йилда электр тармоқларини янгилаш ва таъмирлашга мисли кўрилмаган маблағлар ажратилди. Лекин амалда кутилган натижа йўқ. Ўрганиш ва текширишларни ўша машҳур энергоҳайкал Сағбондан бошлашса, Олмазор ва Тошкент туманидаги қишин-ёзин тўхтамаётган энергодискотека муаммоларининг сабаби калаванинг учидек ойдинлашиб чиқаверади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin