
Баҳоргача қишга тайёргарлик кўришадими энди?
Бутун ёз ва куз қишга тайёргарлик ва таъмирлаш баҳонасида тинимсиз свет ўчиришди (Аномал Сағбондан узилиб, Қизғалдоққа уланиб ҳам қутулмади туманимиз). Хўп, қишга тайёргарлик пухта бўлса, қишда свет свет ўчмас десанг, йўқ, яна ўша аҳвол.
На олдиндан огоҳлантириш бор, одамлар тармоққа шикоят ёзса, “вақти-вақти” билан электр узилиши ҳақида жавоб беришаяпти. Вақти-вақти дегани қанча? 2 соат? 8 соат? 15 соат?