22K46Telegramda ochish
"Агар [ҳарорат] -20 бўлиб қолса, шундай ҳолатларда биз ҳудудлар билан келишган ҳолда график қиламиз" Вазир Мирзамаҳмудовнинг таъкидлашича, чеклов (тартибга солиш) чоралари фақат истисно ҳолатларда, масалан, кескин совуқ тушгандагина жорий этилиши мумкин. Газета Энергетика вазиридан иқтибос кетирмоқда: "Агар [ҳарорат] -20 бўлиб қолса, шундай ҳолатларда биз ҳудудлар билан келишган ҳолда график қиламиз". Албатта, иқтибосни эслаб қолиш керак, мабодо минус 20 тугул, ҳарорат минусга тушмай газ ўчириш бошланса, эгасидан сўраш осон бўлади. Вазир яна Ўзбекистондаги ёқилғи бозори монополлаштирилмаганини айтган. Назаримда, вазирга ишлаб чиқарилаётган, импорт қилинаётган, биржага чиқарилаётган ёқилғи концентрацияси ва монополлашув даражаси сон билан эмас, улуш билан белгиланишини, шунингдек, назорат остидаги омбор инфратузилмалари, темир йўл квоталари ва ёпиқ имтиёзлар ҳақида кимдир айтиши керак. Рақобат қўмитаси, майли, ўзбекистонликлар учун эмас, вазир Мирзамаҳмудов учун ёқилғи бозори концентрацияси бўйича ҳисобот тайёрлаб юборса, фойдадан ҳоли бўлмайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin