"Ҳарорат -10, -20 даражагача пасайганда ойлар ва туманлар кесимида ҳаракатлар режаси тайёрланган"
Энергетика вазири Мирзамаҳмудовга кўра, ҳарорат -10, -20 даражагача пасайганда ойлар ва туманлар кесимида ҳаракатлар режаси тайёрланган. Вазир аввал ҳам куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида базавий ва пессимистик сценарийлар ишлаб чиқилганини маълум қилган эди (лекин сценарийлар ҳалигача очиқланмаган).
Ўзбекнефтегаз раиси Баҳодир Сидиқов операцион самарадорликни таъминлаш, харажатларни камайтириш, рақамлаштириш ва захираларни ошириш ҳақида тўхталган.
Ҳудудгазтаъминот раиси Маъруф Хўжаев куз-қиш мавсумини муаммосиз ўтказишга ҳаракат қилишини қайд этган.
Баҳордаги схемадан кейин солиқ тушумлари камайишда давом этаётган Ўзтрансгаз ва ташкил этилганидан буён ёпиқ бассейнлигича қолаётган, бюджет субсидияларининг энг катта ўзлаштирувчиси бўлган UzGasTrade раҳбарлари микрофон олдида кўриниш бермаган.
- https://t.me/mtrkuzofficial/233962@mtrkuzofficial