23K125Telegramda ochish
“Газ омборларидан кунига 40 млн.куб газ олиш мумкин эдику, жаноб Мирзамаҳмудов” деган саволни беришмаган Мирзамаҳмудовнинг депутатларга берган ахборотига кўра, “қўшни давлатдаги авария” туфайли суткалик 6 млн.куб дефицит юзага келган. Жаноб Мирзамаҳмудовнинг худди шу палатадаги депутатларга икки йил аввал берган ахборотида газ омборларидан суткасига 40 млн.куб газ олиниши мумкинлигини айтганди (икки йил аввал вазирнинг навбатдаги кўрсатмаси яна ўзгарган, қайси баёнот тўғри, қайси бири ёлғон эканини депутатлар яна аниқлаштиришмаган - 1:58:00 дан бошлаб кўринг). Хўп, омборларга газ қамалган бўлса, нега дефицитни ёпиш учун олинмаяпти? Ё омборлардан кунига 40 млн.кубгача газ олиниши мумкинлиги ҳақидаги ахборот ёлғонмиди? Агар омборларда газ йўқ бўлса, нега йўқ? Ахир қишга тайёрмиз деб рапорт берилгандику. Ё буям ёлғонмиди? Ўзи қайси ёлғонга ишонсак бўлади?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin