27K113Telegramda ochish
Мирзамаҳмудов газлаштирилган ҳудудларни ҳам электр таъминотига ўтказиш мумкинлигини тан олган Ёпиқ муҳокамалар кун тартибига яқин келажакда газ таъминотини янада қисқартириш, хусусан, турли сценарийларда аҳолига газ етказишни камайтириш режалари ҳам киргани ҳақида аввал ҳам ёзган эдик. "Табиий газга ёқилғи сифатида, фақатгина ёқиш учун фойдаланадиган истеъмолчиларга техник шартлар бериш тўхтатилган. У нафақат кўп қаватли уйда, бошқа истеъмолчилар жиҳатдан ҳам. Бояги айтганимиз, ҳозир биз ҳисоб-китоб қиляпмиз, инфратузилма жиҳатдан, электроэнергиянинг истеъмоли жиҳатдан, ўша газлашмаган ҳудудларда, ёки ҳаттоки газлашган ҳудуд бўлиб туриб, эртага электроэнергия унга иқтисодий жиҳатдан самаралироқ бўлса, шу бўйича ишни давом эттирамиз», — деган вазир. Қизиқ тарафи, "газлаштирилган ҳудудларни электрга ўтказиш жозибаси" ҳақида гапира туриб, энергокорчалонлар ўзи йўқ газга миллиардлаб долларларга янги ва янги газ-кимё мажмуалари қурилишлари ва навбатдагиларини тайёрлаш давом этаётгани ҳақида гапиришдан ўзларини тиядилар. Худди миллий иқтисодиёт манфаатлари учун газ экспортини тақиқлаш борасидаги режаларни эсга олишни истамаётганликлари сингари.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin