21K57Telegramda ochish
Масала биронта ўғри олигархга имтиёз бериш билан боғлиқ бўлганида неча кунда яширин қарор билан маъқуллаб беришган бўларди? Қишлоқ жойларда, газлашмаган хонадонларда яшовчилар ўтган йили октябрда берилган ваъданинг ижросини ҳалиям кутишмоқда ва бу кетишда яна кутишади. Вазир Мирзамаҳмудовга кўра, газлашмаган хонадонлар учун имтиёзли тарифлар лойиҳаси қўшимча инфратузилмавий ҳисоб-китобларни талаб қилади. Таклифлар йил охиригача ҳукуматга киритилади (ўтган йили ноябрда Энергетика вазирлиги қарор лойиҳаси тайёрланиб, тегишли ташкилотларга юборилганини маълум қилганди). Албатта, масала биронта ўғри олигархга имтиёз бериш билан боғлиқ бўлганида неча кунда яширин қарор билан маъқуллаб берилган бўларди, билганлар билади. Лекин гап миллионлаб ўзбекистонликлар ҳақида кетмоқда. Ваъда ваъдалигича ёки режа режалигича қолиб кетиши эҳтимоли афсуски, яна жуда юқори, агар 2026 йил бюджетида газлашмаган хонадонларга имтиёз билан боғлиқ масала акс этмаган бўлса. Ўзи буни имтиёз деб аташ ҳам ўринсиз, бу газлашмаган хонадонларда яшовчиларнинг ҳақи аслида. Бунга қўшимча субсидиялаш ҳам керакмас. Олигархиянинг чўнтагига тушаётган субсидияларни қайта тақсимлаш ёки айтайлик ҳоким ёрдамчиларига ажратилаётган пулларни қайта йўналтириш кифоя. Дарвоқе, вазир жаноблари газлашмаган 4 миллион хонадонлар арзон пропан билан таъминланган, дея эслатибди. Пропан қандай етказилаётганини (аниқроғи ойлаб етказилмаётганини) вазир жуда яхши билади. Шу даражадаки, шахсан Давлат раҳбарининг ўзи ҳам қаттиқ танқид қилганди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin