Газлашмаган хонадонлар учун электрга чегирма бериш пропан муаммосининг ечими ҳам
Бу ҳақда охирги 2 йилда гапирилмаган гап қолмади. Лекин "пропанни аҳолига бераяпмиз" эртагига ишонтириш ҳалигача давом этмоқда. Балки бу эртак кўплаб энергокорчалонлар учун фойдали ҳам.
Энергетикларнинг рақамларига ишонилса, ишлаб чиқарилган 852 минг тонна пропаннинг 640,8 минг тоннаси, яъни 75%дан кўп қисми аҳолига берилади (бу рақамларни статқўм тасдиқлайдими?). Лекин қоғозда "аҳолига берилаяпти" дегани амалда берилаяпти дегани эмас, шу даражадаки, Давлат раҳбарининг ўзи бу масалани қаттиқ танқид қилганди.
Тасаввур қилинг, агар газлашмаган хонадонлар учун 50%лик чегирма бериб, "аҳолига берилаяпти" дейилган 640,8 минг тонна пропан бозор, яъни биржа орқали сотилса, таклиф камида 2 карра ошади. Табиийки нархлар тушади. Лекин бундан сунъий равишда пропан муаммосини яратаётганлар ва уларнинг тижорий шериклари манфаатдорми?
- https://t.me/the_bakiroo/10302@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/11506@the_bakiroo
- https://www.gazeta.uz/ru/2026/01/11/propan-uzbekistan/gazeta.uz