22K49Telegramda ochish
Click’ ҳалиям розилик олмапти Spot'нинг Марказий банк расмийсига таяниб ёзишича, Click’ Halyk Bank’ билан улушлар алмашинуви ва қўшилувига ҳалигача розилик олмаган (3 ойдан ошган). Бунинг сабаби, англашилича, ҳали ҳам Рақобат қўмитасининг дастлабки розилиги йўқ. Рақобат қўмитаси розилиги бўлса, Марказий банк битимнинг мувофиқлигига баҳо беради. Қўшилаётган компаниялар аллақачон Марказий банкка аризаларини топширишганини қайд этилган. Ўзбекистон финтех бозоридаги регуляторларнинг ғаройиб ҳатти-ҳаракатлари савол туғдирмаслиги мумкинмас. Бир қарасанг, рақобат муҳитини очиқчасига бузаётган ва монополияга етаклайдиган битимларга ғинг дейилмайди, бир қарасанг, рақобат муҳитини кенгайтирадиган битимларга ойлаб рухсат берилмайди. Қонун бўйича Рақобат қўмитаси ҳам, Марказий банк ҳам белгиланган тартибда кўриб чиқиш муддатига амал қилаётгани йўқ. Ёки ҳаммаси худди эски замондагидек тепада ҳал бўлиши ёки монополистларнинг рўйхушлик ишораси олинмагани билан боғлиқдир.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin