18K60Telegramda ochish
Хитойлар қурадиган қуёш станцияларидан кафолатли харид нархи 1 KW-соат учун 3 центдан ошмайди. Эслаб қоламиз ва эслатамиз! Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Хитой компаниялари билан қуёш станциялари қуриш бўйича тендерсиз тузилаётган битимларда кафолатли харид тарифлари очиқланмагани бўйича Kun.uz саволларига жавоб берган. Жўрабек Мирзамаҳмудовга кўра, инвесторлар олдига кафолатли харид нархини охирги тендердаги тарифдан оширмаслик шарти қўйилган. Kun.uz охирги тендерда (2022 йил декабр ойидаги) маъқулланган нархлар 1 KW-соат учун 3 центгача бўлганидан келиб чиқиб, айни кунлардаги музокараларда мана шу нарх чегараси қўйилганми, деган саволига вазирлик раҳбаридан тасдиқ жавобини олди. “Асосий талаблар – муддат, сифат ва энг арзон тариф. Агар тендер қилсак, 3-4 йил кетади. Биз эса 1 йилда ишга тушириш шартини қўяяпмиз”, – дея инвесторлар тендерсиз танланаётганига изоҳ берган Мирзамаҳмудов. Шунингдек вазир 2022 йил декабрда 4,828 цент таклиф билан тендер ғолиби деб топилган D Power ва Powerchina компаниялари консорциуми билан битим тузилмаслигини маълум қилган. “Ҳа, биз бу тендер натижасини бекор қилдик. Ҳозирда манфаатлироқ таклифларни муҳокама қиляпмиз”, – дея ҳолатга аниқлик киритди энергетика вазири. Мирзамаҳмудов республика бўйлаб давлат ташкилотлари, хусусий корхоналар ва аҳоли хонадонларига қуёш панелларини ўрнатиш кампанияси кетаётгани ҳақидаги саволга аниқ жавоб бермаган. “Хитойга айнан шу масалаларни ҳал қилиш учун бордик. Мақсадимиз – рақобатни ошириш, кўпроқ ишлаб чиқарувчиларни жалб қилиш ва энг мақбул таклифларни олиш”, – деган Энергетика вазирлиги раҳбари. Эслатиб ўтамиз ҳокимият идораларининг мажбурлови билан панел ўрнатиш кампанияси бир дақиқа ҳам тингани йўқ. Таклиф етарли бўлмаганида талабнинг маъмурий йўл билан оширилиши нархларни 2-3 баробаргача ошириб юборган ва солиқ имтиёзлари ва турли компенсацияларни умуман маъносиз қилиб қўйган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin